Фото: Sorin Furcoi/Al Jazeera
Белгия полицияси махсус рейд давомида Брюсселдаги 16 та турар-жой ва офис биноларида тинтув ўтказди. Шунингдек, тўрт кишини ҳибсга олди. Улар орасида Европарламентнинг собиқ ва амалдаги депутатлари ҳам бор.
Ҳуқуқ-тартибот идораси ҳибсга олинганларнинг исмини ошкор қилмаяпти, бироқ турли манбаларга кўра, улар орасида Европапарламент вице-президенти, грециялик Ева Кайли, Европапарламентнинг собиқ депутати, италиялик Антонио Панчери ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Лука Висентини бор.
Уларнинг барчаси Қатар-2022 жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ коррупцияда гумон қилинмоқда.
Белгия полицияси фикрига кўра, ҳибсга олинганлар пора эвазига нуфузли мусобақага айнан Қатар мезбонлик қилишига ҳисса қўшган. Шунингдек, улар бошқа депутатларга, жумладан, Европа Иттифоқининг Қатарга нисбатан сиёсатига ҳам таъсир ўтказган.
Хабар қилинишича, Панчерининг уйидан 500 минг евро нақд пул солинган жомадон топилган.
Белгия прокуратурасининг таъкидлашича, «Федерал суд полицияси терговчилари Қатарни Европарламентнинг иқтисодий ва сиёсий қарорларига бир неча ой давомида таъсир этганликда гумон қилишмоқда».
Энди Қатар давлати «Европарламентда муҳим сиёсий ва стратегик мақомга эга амалдорларни таъқиб қилиш, уларга катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо нарсаларни бериш»да айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин