
5 карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди.
SPORTS.uz журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, у риёдликлар таркибига ўтади. Мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ватандошимиз Жалолиддин Машарипов 7-рақамини Роналдуга бериб, ўзи 77-рақам остида тўп тепади. Бу дегани португалиялик афсонавий ҳужумчи легионеримиз билан жамоадошга айланади.
"Ал-Насср" 16 декабрь санасида мамлакат чемпионати 9-тури доирасида "Ал-Раид" клуби меҳмони бўлади. Легионеримиз мазкур баҳсни янги рақам остида ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг