
Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир Ал-Мишал мамлакат ФИФА рейтингининг кучли йигирматалигига киришни режалаштираётгани ҳақида гапирди.
“Бизнинг келажак учун стратегиямиз бор. Мақсадимиз 2034 йилга бориб ФИФА рейтингининг кучли йигирматалигига кириш.
Уч йил аввал 70-ўринда эдик, бугун эса 49-ўриндамиз. Бу катта сакраш. Футболни ривожлантириш ва Саудия Арабистонида оммалаштириш бўйича кўплаб режаларимиз бор”, — деди Ёсир Ал-Мишал.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Аргентинани сенсацион тарзда мағлубиятга учратган Саудия Арабистони терма жамоаси кейинчалик Польша ва Мексикага имкониятни бой берган ҳолда “C” гуруҳида сўнгги ўринда қолиб кетди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар