Сплитнинг "Хайдук" клуби "Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Бобир Абдихоливонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Бизга маълум бўлишича, Хорватиянинг "Хайдук" клуби Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга қизиқяпти.
Алоҳида айтиш жоиз, Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26 та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов "лиганинг энг яхши футболчиси" деб топилганди.
Бундан ташқари, Бобир "чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси" ва "чемпионатнинг энг яхши тўпурари" совринларини қўлга киритди.
Шунингдек, Абдихолиқов "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" номинациясида 2-ўринни олганди.
Эслатиб ўтамиз, "Хайдук" ўзбекистонликлар учун бегона эмас. Негаки, ўтган мавсум "Қизилқум"да ўйнаган Темурхўжа Абдухолиқов 2014 йил "Хайдук" сафида тўп тепган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди