Фото: iSport
Испания суди бразилиялик Неймар ҳамда унинг 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ ишда фирибгарликда айбланаётган бошқа шахсларни оқлади. Бу ҳақда АР хабар берди.
Суд Неймарнинг шартномаси қалбакилиги бўйича олиб борилган текширувларда DIS компанияси даъво қилган қинғирликларни топмади.
DIS компанияси Неймар, унинг ота-онаси, «Барселона» собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росел ҳамда «Сантос» собиқ директори Одилио Родригесларни судга берганди.
Ушбу компания 2009 йилда футболчи (Неймар)га бўлган ҳуқуқнинг 40 фоизини сотиб олган. DIS футболчи ва унинг отасига қарши сурган даъвога кўра, улар «Барселона»га ўтишда клуб билан иккита сохта битим тузишган, оқибатда компания ўзига тегиши улушдан қуруқ қолган. DIS суд орқали €150 млн бадал пули ундиришдан ташқари, футболчи ва отасини қаматишни ҳам истаётганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди