
Фото: Бокс федерацияси
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финал баҳслари старт олди.
Унда - 51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов Фаёзбек Дўстматовга қарши жангда иштирок этиши лозим эди. Бироқ Фаёзбек ярим финалдаги қўпол ҳаракати учун финалдан четлатилди ва Ҳасанбой чемпионликни қўлга киритди.
- 48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов фарғоналик Шодиёр Мелиқўзиевга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.
- 54 кг вазн тоифасида Бухоро вакили Шаҳзод Музаффаров финалда Ойбек Жўраевни мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди.
- 57 кг вазн тоифасида Миразиз Мирхалилов Самандар Холмуродов устидан зафар қучди ва чемпионга айланди.
- 60 кгда Дилшод Абдумуродов Айдос Тагайбаевни мағлуб этди.
Бошқа вазн тоифасидаги жанглар давом этмоқда.
БоксЎзбекистон чемпионатиҲасанбой ДўстматовНодиржон МирзааҳмедовШаҳзод МузаффаровМиразиз Мирхалилов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар