
Яқинда Қатарда ўтказилган матбуот анжуманида Бразилия терма жамоаси матбуот ходими стол устига сакраб чиққан мушукни қўполлик билан ушлаб, ерга ташлаганди.
Ўша воқеадан сўнг кўплаб мушуксеварлар Бразилия терма жамоаси вакилини ушбу ҳаракати учун танқид қилишди.
Манбанинг хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерациясига қарши 200 минг долларлик даъво қўзғатилган. Судга ҳайвонларни ҳимоя қилиш миллий форуми ва бир гуруҳ ноҳукумат ташкилотлар вакиллари мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўша матбуот анжуманидан икки кун ўтиб жаҳон чемпионатини тарк этганди.
Бразилия ТермаМушук ВоқеасиҚатар МатбуотФутбол КонфедерациясиҲайвонlarni ҲимояТанқид Қилиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар