Аргентина терма жамоаси сардори ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Лионель Месси Хорватияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
"Кайфиятим аъло даражада. Бугунги ўйин бизга осон бўлмади, анча толиқдик, шунга қарамай, жиддий ўйин кўрсатдик. Рақиб тўпга кўпроқ эгалик қилишини яхши билардик, чунки уларда марказий зоналарда ҳаракат қилувчи ажойиб ўйинчилар бор, лекин биз ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.
Хорватия ақлли жамоа, улар ҳар бир вазиятни уқиб олади. Скалони айтганидек, биз машаққат билан ҳаракат қилишимиз керак бўлганда қандай ҳаракатланишни ва тўпга эгалик қилиш кераклигини ўз вақтида пайқадик. Бизда жуда яхши ўйинчилар бор, улар ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдиришмади. Ҳимояланиш чоғида умидсизликка тушмадик, тўпга эгалик қилиш рақибнинг кучли томони эканлигини билган ҳолда ўйин кўрсатдик.
Мундиалдаги илк ўйин (Саудия Арабистонига қарши мағлубият) жуда кучли зарба бўлди. 36 учрашувдан мағлубиятсиз сериямизга барҳам берилди. Мағлуб бўлишни кутмаган рақибга қарши шундай натижа билан бошлаш бундай таркиб учун оғир ботди. Шунга қарамай, кучли эканлигимизни кўрсата олдик, ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бордик. Учрашувлар осон ўтмади, сабаби ҳар бир ўйин финалга тенг эди.
Биз бешта финал ўтказдик ва бешаласида ҳам ғалаба қозондик. Умид қиламанки, кейинги финал ҳам шундай муваффақият билан ниҳоясига етади... Ўзимизга бўлган ишончимиз юқори, чунки биз таркибимиз қай даражада эканлигини биламиз. Саудияга қарши ўйиндаги мағлубият бизни ўсишга ундади", деди Аргентина терма жамоаси етакчиси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди