Яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ойнаси арафасида Элдор Шомуродовнинг номи жуда кўп бор янграйдиган кўринади.
Италия матбуотида ўзбек ҳужумчисини олишга уринаётган жамоалар сафи кўпайиб бораётгани ҳақида маълумотлар тобора кўп тарқатилмоқда. Яқинда А Серия аутсайдерларидан “Кремонезе” легионеримизни сўраб, “Рома”га мурожаат қилганди.
Бироқ, Элдор Шомуродов бу клуб таклифини қабул қилмагани ҳақида ҳам хабар берилди. Аксарият харидорлар А Серия мусобақа жадвалининг қуйи поғонасида бораётгани учун уларнинг таклифи ҳамюртимизни қизиқтираётгани йўқ.
Шунга қарамай, “Кремонезе” раҳбарияти Шомуродов уларнинг чорловига ижобий жавоб қайтармаганига қарамай, Элдорни олиш фикридан қайтгани йўқлигини билдирди.
Tuttomercatoweb нашрининг таъкидлашича, “Кремонезе” қишки трансферлар мавсуми ёпилгунига қадар, Элдор Шомуродовни олиш йўлидаги ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Бу клуб ўзбек ҳужумчисининг қолган харидорлари билан охиригача рақобатлашмоқчи.
Италия матбуоти Шомуродовнинг ўзи мусобақа жадвалининг тепароғида – Еврокубоклар учун курашаётган “Торино”га ўтишга мойиллигини ёзганди. Сўнгги хабарларда Турин клуби ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сардорига жиддий қизиқмоқда ва ҳаммаси “Рома”нинг позициясига боғлиб бўлиб турибди.
Элдор Шомуродовнинг ўзи жамоаси билан Португалияда ташкил этилган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Жозе Моуриньо бу йиғин давомида жамоа ҳужум чизиғи вакилларини яна бир бор синовдан ўтказишга қарор қилган.
La Gazzetta dello Sport газетасининг ёзишича, Алгарведаги машғулот чоғида мураббийлар штаби жамоа ҳужумчилари – Тэмми Абрахам, Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравининг гол уриш қобилиятини кучайтириш бўйича алоҳида иш олиб боради.
Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Рома” сафида Италия чемпионати ва Европа лигасида жами саккиз маротаба майдонга тушиб, умумий ҳисобда 151 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 27 ёшлт ҳужумчи ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Клубдаги ишлари кутилганидек кетмаётган Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали юқори спорт формасида эканини намойиш эта олди. Элдор Сречко Катанец жамоасида 2022 йил ҳисобида жами ўнта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди.
Терма жамоа иштирокидаги беллашувларда Элдор Уганда ва Мальдив ороллари дарвозасига учтадан, Жанубий Суданга иккита, Қирғизистон, Коста-Рика ва Қозоғистонга биттадан тўп киритишни уддалади.
Шу ўринда айтиш лозимки, қишки трансферлар ойнаси даврида Элдор Шомуродов фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди