ФИФА президенти: 2025 йилдан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати формати ўзгаради

ФИФА президенти: 2025 йилдан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати формати ўзгаради
FIFA президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги футбол бўйича янги ислоҳотни амалга оширади. Унга кўра, 2025 йилдан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 32 жамоа иштирок этади.

Шунингдек, аёллар футбол клубларида ҳам Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бироқ унинг айнан қачон ўтказилиши ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Қатарда терма жамоалар ўртасида Жаҳон чемпионати якуний палласига кирмоқда. 18 декабрь куни соат 20:00 да финал босқичи доирасида Аргентина ва Франция термалари куч синашади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар