07:48 / 17.12.2022
1 497

Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа билан Лондонда содир бўлган кулгили воқеа

Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа билан Лондонда содир бўлган кулгили воқеа
Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа 2011 йилда "Атлетико"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди. Ўша йили келганига ҳали кўп бўлмаган футболчи билан тушунмовчилик содир бўлган. Унинг ўзи бу воқеани эслаб ўтди.

"Бир куни дўстим билан тамадди қилиш учун бир дўконга кирдик. У ерда донут едик ва пул тўлашга келганда ҳамёним машинамда қолиб кетганини пайқадим. Кейин пул олиб келиш учун дўкондан чиқиб кетаётганимда хавфсизлик ходими мени тўхтатди. Инглиз тилини билмасдим. Унга пулим машинада қолиб кетганини тушинтиришга ҳаракат қилдим, лекин у тушунмади. Мен ҳам унинг нима деганини англай олмадим.

Эртаси куни барча ОАВларда мен ҳақимда гаплар тарқатилганди. Дунё бўйлаб воқеани нотўғри талқин қилишган. Эрталаб мен машғулот майдонига бордим. Мураббий мени олдига чақирди. Қарасам у менга бир қути донут олиб келган экан. Бу жуда кулгили эди
", - деб эслайди футболчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа билан Лондонда содир бўлган кулгили воқеа