21:12 / 17.12.2022
1 649

Мбаппе Роналду Мессидан зўрлигини исботлайди

Мбаппе Роналду Мессидан зўрлигини исботлайди
“Лейпциг” ҳимоячичи Абду Диалло ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуни ўз жамоадоши Лионель Мессидан кучли, деб ҳисоблашини таъкидлади.

- Криштиану Роналду Мбаппе учун тимсолга айланиб бўлган. Ундан “Роналду кучлими ёки Месси?”, деб сўрасангиз, Килиан сиз билан бир соат тортишишга тайёр. Мбаппе учун Роналдудан зўри йўқ, - деди Абду Диалло.

Мбаппе Португалия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан кейин Роналдуни қўллаб-қувватлаган эди.

23 ёшли франциялик ҳужумчи 37 ёшли ҳамкасбини барча замонларнинг энг зўр футболчиси, деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Роналду Мессидан зўрлигини исботлайди