date 07:41 / 18.12.2022
views 1 568

Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги учинчи жангида Саид Нурмагомедовга ютқазиб қўйди (видео)

Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги учинчи жангида Саид Нурмагомедовга ютқазиб қўйди (видео)
Ўта енгил вазн тоифаси вакили Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида UFC’даги учинчи жангида иштирок этди.

Ўзбекистонлик спортчига мазкур мусобақада Россия вакили Саид Нурмагомедов (17-2) рақиб бўлди.

Биринчи раунд тўлиқ Саидёқубнинг устунлигида ўтди. Иккинчи раундда ҳам фаоллик Қаҳрамонов томонида эди, бироқ Нурмагомедов раунд ўртасида рақибини бўғиш усули билан таслим этди.

Шу тариқа Қаҳрамонов UFC’даги илк ва фаолиятидаги учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

Саидёқуб промоушенда бундан аввалги жангини июль ойида ўтказиб, унда Ронни Лоуренсни мағлубиятга учратганди. Унга қадар Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт