11:00 / 18.12.2022
2 457

Икки орадан қора мушук ўтгач Бензема Франция билан алоқаларни узди

Икки орадан қора мушук ўтгач Бензема Франция билан алоқаларни узди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема айни дам терма жамоа билан яхши муносабатда эмас.

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати бошланишидан олдин 34 ёшли футболчи жароҳат олган эди. Бунинг натижасида мураббийлар штаби уни уйига жўнатишга қарор қилди.

Opta хабарига кўра, "Олтин тўп" соҳиби жамоа жойлашган базани тарк этишни истамаган, бироқ терма жамоа раҳбариятининг илтимосига кўра бунга мажбур бўлди.

Айнан шунинг учун ҳам Бензема Франция терма жамоаси мураббийлар штабидан жаҳли чиқиб, у ердаги барча расмийлар билан алоқаларни узди. Дидье Дешам шогирдлари Бензема ёрдамисиз ҳам жаҳон чемпионати финалига чиқди. Аргентинага қарши учрашув бугун бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икки орадан қора мушук ўтгач Бензема Франция билан алоқаларни узди