
Жаҳон чемпионати финалига етиб келган Лионель Месси ҳамда Килиан Мбаппе Аргентина афсонаси Диего Марадонанинг рекордини такрорлади.
Гап шундаки, ҳар икки футболчи Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган мундиалда "гол+пас" тизимида 10 очкодан жамғарди. Аргентина сардорида 7 гол ва 3 ассист мавжуд. Франция юлдузи 8 та тўп киритиб, 2 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган.
Бу орқали улар Марадонанинг 1986 йилги натижасини қайд этди. Жамоаси бош совринни қўлга киритган ўша мундиалда Марадона 5 гол ва 5 ассистни қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар