
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес “Манчестер Сити”даги устози Хосеп Гвардиоланинг ЖЧ-2022 бўйича қилган башорати ҳақида гапирди.
- “Манчестер Сити”даги илк кунларимдан бирида Пеп, Родри ва португалиялик футболчилар жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоаларни муҳокама қилишарди. Мен жим қолдим.
Улар Португалия, Франция ҳақида гапиришди. Пеп эса: "Биласизми, кимда энг яхши имконият бор?" Кейин эса менга ишора қилди, - дейди 22 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Альварес мундиалнинг 7 та ўйинида рақиблар дарвозасига 4 та гол урди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар