
“Насаф” клуби етакчи ўйинчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва улар билан келишувга эришилган заҳоти шартномалар имзоланмоқда.
Куни кеча жамоа сардори Умар Эшмуродовнинг шартномаси узайтирилгани ҳақида хабар бергандик. Бу сафар “Насаф” матбуот хизмати яна бир асосий ижрочиларидан бири – Баҳром Абдураҳимовни ҳам келаси мавсумни яна қаршиликлар сафида ўтказишини расман маълум қилди.

“Баҳром жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Абдураҳимов жамоамиз аъзолари ичида «Насаф» билан энг кўп соврин ютган футболчи ҳисобланади. Баҳром «Аждарлар» билан бирга уч марта чемпионатнинг бронза, бир марта кумуш медалларини, уч карра Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган”, - дейилади хабарда.
Насаф КлубиФутболчилар СафарУмар ЭшмуродовБаҳром АбдураҳимовШартнома УзайтиришИжрочилар Жамоаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар