“Рома” спорт директори Тьягу Пинто қишки трансферлар вақтида Элдор Шомуродовга янги жамоа топиш ишларини назардан қочираётгани йўқ.
Римликлар бош мураббий Жозе Моуриньо ишонч билдирмаётган бир неча футболчи, хусусан, Элдор Шомуродовни ҳам сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозир А Сериянинг бир неча клуби ўзбек ҳужумчисини олиш илинжида Тьягу Пинто билан музокара олиб бормоқда.
Бу борада “Торино” ва “Фиорентина”нинг имконияти юқори баҳоланаётган эди. “Рома” бу клубларнинг Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиш таклифини қабул қилмаяпти.
Тьягу Пинто бу музокараларда Элдорнинг харидорларидан 11-12 миллион евро ундирмоқчи бўляпти.
Энди Шомуродов бўйича янги вариант пайдо бўлди. Рим клуби раҳбарияти ўзбек ҳужумчиси ва италиялик ёш ҳимоячи Эдоарда Боведан мураббийлар штаби орзу қилаётган футболчи – Давиде Фраттезини қўлга киритишда фойдаланмоқчи.
Бу ҳақда https://www.calciomercato.com сайти хабар тарқатди. Яна бир манба https://romapress.net журналистлари ҳам бу маълумотларни тасдиқлади.
“Сассуоло” Давиде Фраттезини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Бу ярим ҳимоячини “Рома” тарбиялаган. Шу боис, пойтахтликлар истеъдодли футболчини 30 фоиз чегирма билан қўлга киритиши белгиланган. Чунки “Рома” Фраттезини “Сассуоло”га жўнатганда футболчининг кейинги трансферидан 30 фоиз улуш олиши келишилган эди.
Тьягу Пинто “Сассуоло”га пул ўрнига икки футболчи – марказий ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Эдоардо Бовени олишни таклиф қиляпти. Ҳар икки чарм тўп устаси Жозе Моуриньо қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Жозе Моуриньо мавсумнинг қолган қисмида майдон марказида бошқача схемалардан фойдаланмоқчи. Бунинг учун унга Давиде Фраттези керак. Португалиялик мутахассис диспетчерлик вазифасини тажрибали Неманья Матичга юклайди. Икки қанотда жароҳатидан тўлиқ қутилиш арафасида турган Жоржиньо Вейналдум ва Давиде Фраттези хизматидан фойдаланишни режалаштирган.
Ана шу мақсадда, Жозе Моуриньо ва Тьягу Пинто жамоа хўжайини Дэн Фридкин билан тез кунларда учрашиб, қишки трансферлар вақтидаги ишлар ва таркиб масаласини муҳокама қилиб олмоқчи.
“Рома” мутасаддилари январда Элдор Шомуродов ва Эдоардо Боведан ташқари “Валенсия”га ижарага жўнатилган нидерландиялик ҳужумкор футболчи Жастин Клюйвертни ҳам сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Испан клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Клюйвертнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилди ва раҳбариятдан бу футболчини тўлиқ трансфер қилишни сўраган. Тьягу Пинто Жастинни қўйиб юбориш учун “Валенсия”дан 12 миллион евро атрофида маблағ талаб қилади. Бу трансфер пуллари ҳам Давиде Фраттезини олишга йўналтирилиши кутилмоқда.
“Сассуоло” ўтган ёзда Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган эди. “Рома” ана шу маълумотдан фойдаланиб, ўзбек ҳужумчисини сассуололикларга таклиф қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»