Нодирбек Абдусатторов рейтинг етакчилигини давом эттирмоқда

Нодирбек Абдусатторов рейтинг етакчилигини давом эттирмоқда
Хабар бериб ўтганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 22 декабрь куни блиц йўналиши старт олди ва 9 турда баҳслар бўлиб ўтди.

Кун давомида ҳамюртимиз Франсиско Понс (Испания), Айдин Сулейманли (Озарбайжон), Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон), Ҳао Ванг (Хитой), Рауф Мамедов (Озарбайжон) ва Гукеш (Ҳиндистон) устидан ғалаба қозонган бўлса, Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Сам Шанкланд (АҚШ), Ричард Раппортга (Руминия) имкониятни бой берди.

Умумий турнир жадвалида эса ҳамюртимиз 20 очко билан ҳамон етакчилик қилмоқда.

Эртага 10-18 тур ўйинлари бўлиб ўтади ва мусобақанинг мутлақ ғолиби номи аниқ бўлади.
Нодирбек Абдусатторов рейтинг етакчилигини давом эттирмоқда
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар