16:50 / 23.12.2022
1 395

Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи аниқланди (видео)

Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи аниқланди (видео)
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисоннинг Сербия дарвозасига йўллаган акробатик усулда киритган тўпи мундиалнинг энг чиройли голи, деб топилди.

Ришарлисон ушбу соврин учун курашда Неймар, Килиан Мбаппе, аргентиналик Энсо Фернандес, камерунлик Венсан Абубакар, мексикалик Луис Чавес, кореялик Пак Сун Хо, голландиялик Коди Гакпо ва саудиялик Салим Ал-Давсарини ортда қолдирди.

Бу совринга қуйидаги футболчилар даъвогар эди:
1. Салим Ал-Давсарининг Аргентинага қарши ғалаба голи;
2. Бразилия ҳужумчиси Ришарлисоннинг Сербияга қарши ўйиндаги қайчи усулидаги голи;
3. Ришарлисоннинг Жанубий Кореяга ажойиб комбинациядан сўнг киритган тўпи;
4. Нидерландия футболчиси Коди Гакпонинг Эквадор дарвозасига урган голи;
5. Энцо Фернандеснинг Мексикага қарши ўйинда киритган тўпи;
6. Камерунлик Венсан Абубакарнинг Сербияга урган голи;
7. Мексика ярим ҳимоячиси Луис Херардо Чавеснинг Саудия Арабистони терма жамоасига киритган тўпи;
8. Килиан Мбаппенинг Польшага қарши баҳсда қўшиб берилган вақтлардаги урган голи;
9. Жанубий Корея футболчиси Пэк Сын Хонинг узоқ мқсофадан Бразилия дарвозасига йўллаган "пушка"си;
10. Бразилия вингери Неймарнинг Хорватия дарвозасига киритган тўпи.

Жаҳон чемпионати, Энг чиройли гол, Ришарлисон, Сербия дарвозаси, Акробатик усул

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи аниқланди (видео)