00:09 / 24.12.2022
1 114

«Машъал»нинг 2 футболчиси келишилган ўйинларда иштирок этишга ҳаракат қилгани учун футболдан четлатилди

«Машъал»нинг 2 футболчиси келишилган ўйинларда иштирок этишга ҳаракат қилгани учун футболдан четлатилди
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 23 декабрь куни навбатдаги қарорларини эълон қилди.

Суперлига, Про Лига ва Биринчи Лиганинг бир қанча учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган Э.Турсунов ўзининг таниши фуқаро Р.Саҳобутдинов орқали хорижий букмекерлик ташкилотлари вакиллари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ўйинларнинг натижасига таъсир ўтказиш ва тотализаторга пул тикиш орқали моддий манфаатдор бўлиб келгани аниқланди ва футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди. Фуқаро Р.Саҳобутдиновга эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатилиш жазоси белгиланди.

«Машъал» клуби футболчилари С.Раҳматуллаев ва Н.Павленколар хорижий букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, келишилган ўйинларда қатнашишга ҳаракат қилганлиги аниқланди. Уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланган.

Шунингдек, футболчилар Р.Ягудин ва Д.Тўхтабоевлар спорт меъёрий ҳужжатларига зид бўлган ҳар қандай уриниш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясини ўз вақтида хабардор қилмагани учун айбдор деб топилиб, ҳар бирига жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, 2010 йилда (У-12) туғилган тарбияланувчилар ўртасида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» Ўзбекистон Кубоги доирасидаги Тошкент вилояти ФММ — Хоразм вилояти ФММ ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакамлар М.Орзидинов, Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевларга ўйинни «тўғри» бошқаришлари учун «Хоразм» клубининг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаев томонидан уч миллион сўм миқдорида пул маблағлари берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎФА Этика қўмитаси томонидан бош ҳакам М.Орзидиновга 2 йил муддатга, ҳакамлар Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевларга 1 йил муддатга, «Хоразм»нинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаевга эса 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан четлатиш интизом жазолари тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Машъал»нинг 2 футболчиси келишилган ўйинларда иштирок этишга ҳаракат қилгани учун футболдан четлатилди