07:00 / 25.12.2022
924

ЎФА раҳбарияти клублар вакиллари билан учрашди. Унда қандай масалалар кўтарилди?

ЎФА раҳбарияти клублар вакиллари билан учрашди. Унда қандай масалалар кўтарилди?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бошчилигида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, ЎФА ижроқўм аъзолари ва профессионал футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ЎФА раҳбарияти томонидан ҳар бир жамоада мавжуд муаммолар тингланди. Уларни моддий, ташкилий ва техник масалаларда қўллаб-қувватлаш мавзуси кўтарилди. Клублар терма жамоалар билан ҳамжиҳат ишлаган ҳолда истеъдодли футболчиларни тарбиялаши устувор вазифа этиб белгиланди.

Мураббий ва масъуллар шубҳали ўйинларга аралашмаслик борасида жиддий огоҳлантирилди. Клублар вакиллари томонидан кўтарилган муаммоли масалалар тингланди ва уларни ҳал этиш борасида ЎФА масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

Суҳбат давомида мураббийлар малакасини ошириш, клубда раҳбар ва мураббий ваколатларини тартибга келтириш, ёш футболчилар етиштиришга янада жиддий эътибор қаратиш, ВАР тизимини ҳамда трансляциялар сифатини такомиллаштириш масаласида техник таъминотни кучайтириш вазифаси қўйилди. Стадионларнинг ёритиш ускуналарини тўлақонли жаҳон стандартларига мослаш ишларини якунига етказиш белгиланди.

Келаётган 2023 йилда мухлисларда футболимизга бўлган ишонч ва қизиқишни ошириш, сифатли, томошабоб футбол орқали ҳомийларни жалб этиб, клубларни хусусийлаштиришга босқичма-босқич эришиш зарурлиги таъкидланди.

ЎФА матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА раҳбарияти клублар вакиллари билан учрашди. Унда қандай масалалар кўтарилди?