Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирда чемпион бўлди

Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирда чемпион бўлди
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.

Мусобақада 10 нафар гроссмейстер қаторида рапид йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам қатнашиб, блиц йўналишида ҳам ғалаба қозонди. Бундан олдин Нодирбек рапид йўналишида ғолибликни қўлга киритганди.

Абдусатторов шу тариқа Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа чемпионига айланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар