Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.
29 ёшли футболчимиз мавсумни Қозоғистон чемпионатида “Тобол” жамоаси сафида ўтказди. Кустанайликлар чемпионатни учинчи ўринда якунлади. Бронза медални қўлга киритган Игорь Сергеев 26 та учрашувда рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилиб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.
Бундан ташқари, Игорь Сергеев жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирида иккита ўйинда битта гол урди. Қозоғистон кубогида иккита баҳсда рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олди.
Игорь қайд этаётган натижалар Россия жамоалари эътиборига тушди. Хусусан, Москванинг “Торпедо” жамоаси ёзда ўзбекистонлик легионерга оғиз солган эди. Бироқ, ўшанда чемпионлик учун курашаётган “Тобол” асосий ҳужумчисини қўйиб юбормади.
“Торпедо” Игорь Сергеевга бўлган қизиқишни йўқотгани йўқ. Москваликлар ҳамон уни ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Бироқ, бу трансфернинг амалга ошишига Игорь Сергеев маошининг катталиги тўсқинлик қилмоқда.
Игорь Сергеев Қозоғистон премьер-лигасининг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади. Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали тарқатган хабарга кўра, мавсум якунида ҳамюртимизнинг нархи 300 минг еврога пасайган бўлса-да, умумий ҳисобда 1,4 млн еврога баҳоланган.
Шу ўринда, “Торпедо”нинг юқори дивизионда рақобатлашишга кучи етмаётганини таъкидлаш лозим. Пойтахтликлар 17 та учрашувда битта ғалаба ва учта дуранг қайд этиб, олти очко билан сўнгги поғонага тушиб қолган.
Клуб раҳбарияти чемпионатнинг иккинчи ярмида хавфли зонадан чиқиш ва премьер-лигадаги жойини сақлаб қолиш учун курашишни мўлжаллаган. Бу борада таркиб сезиларли даражада кучайтирилишга муҳтож.
Москва клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир вакили – Ҳожимат Эркинов ҳам тўп тепмоқда. “Торпедо” ҳужумкор футболчимизни ёзда “Пахтакор”дан 150 минг еврога трансфер қилган эди.
21 ёшли универсал ўйинчи москваликлар билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган. Ҳожимат қисқа фурсатда жамоанинг етакчилари қаторига қўшилди. Бу мавсум премьер-лига ва Россия кубогида жами 18 маротаба майдонга тушди.
Игорь Сергеев ҳам Ҳожимат Эркинов сингари аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, тажриба бобида Игорь анча кучли. Сергеев фаолияти давомида Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари, Хитой ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатларида ҳам ўйнаган.
Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 67 маротаба майдонга тушиб, 19 та гол муаллифи бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»