19:19 / 24.02.2015
7 151

Рустам Қосимжонов Грузиядаги ФИДЕ Гран-Присида яна бир бор дуранг қайд этд

Рустам Қосимжонов Грузиядаги ФИДЕ Гран-Присида яна бир бор дуранг қайд этд

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Сайёранинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган нуфузли мусобақада 2004 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар беради Olamsport.com.

Кеча, 23 февраль куни ўтказилган 8-турда Рустам Қосимжонов оқ доналарда ўйнашига қарамай, ауцайдер бўлиб турган россиялик Дмитрий Андрейкиннинг қаршилигини синдира олмади. Томонлар 31-юришдан сўнг муросага келишди.

Ушбу дурангдан сўнг Рустам Қосимжонов 4,5 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи поғонада бораётган озарбайжонлик Теймур Ражабов ҳисобида ҳам 4 очко бор. Пешқадам Евгений Томашевский (Россия) кечаги ғалабадан сўнг ҳисобидаги очколари сонини 6 тага етказиб олди.

ФИДЕ Гран-приси:

3-босқич. 8-тур натижалари:

Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – Дмитрий Андрейкин (Россия): 0,5:0,5;
Ваше-Лаграв – Томашевский: 0-1;
Свидлер – Жобава 0-1;
Домингес – Яковенко, Ражабов – Мамадияров, Гири – Гришчук партияларида дуранг натижа қайд этилди.

8-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Томашевский – 6;
2. Яковенко – 5;
3-4. Қосимжонов, Ражабов – 4,5;
5-8. Жобава, Мамадияров, Гири, Домингес – 4;
9. Гришчук – 3,5;
10-11. Ваше-Лаграв, Свидлер – 3;
12. Андрейкин – 2,5.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустам Қосимжонов Грузиядаги ФИДЕ Гран-Присида яна бир бор дуранг қайд этд