date
views 1 254

Сенсация! "Карагюмрук" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда таслим этди

Сенсация! "Карагюмрук" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда таслим этди
Туркия Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Фотиҳ Карагюмрук" - "Трабзонспор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Истанбулликлар таркибида Магомед Оздоев, Фабио Борини, Маттео Риччи ҳамда Жан-Эврар Куаси томонидан урилган голларга меҳмонлар сафида Марк Бартра бир марта жавоб қайтарди. Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, "Карагюмрук" очколари сонини 16 тага етказиб, 11-поғонага кўтарилиб олди. 5-ўриндаги "Трабзонспор" ҳисобида 26 очко бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сенсация! "Карагюмрук" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда таслим этди