Элдор Шомуродов январда Римни тарк этадиган кўринади. Жозе Моуриньо қўл остида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳужумчи омадини бошқа клубда синаб кўриши кутилмоқда.
Италиянинг футболни ёритувчи ўндан зиёд нашрлари ўзбек ҳужумчиси тез орада Турин клубида фаолият бошлашини таъкидламоқда.
Хусусан, “Рома”даги янгиликларни ёритиб келаётган https://romapress.net сайти журналисти Энди Маттиоли ўз манбаларига таяниб, Шомуродов “Торино”га ўтишига бир қадам қолганини маълум қилди.
Сўнгги хабарларга қараганда, “Торино” ҳужумчиларидан бири Пьетро Пеллегри жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳолат шундоқ ҳам олдинги чизиқда катта муаммоларни бартараф этиши керак бўлган жамоа олдига қўшимча қийинчиликларни қўймоқда. Қолаверса, италиялик ҳужумчининг жароҳатларга мойиллиги клуб раҳбариятидан бу масалага жиддий эътибор қаратишни талаб қиляпти.
Турин клуби ҳужумдаги камчиликларни Элдор Шомуродов орқали ёпмоқчи ва вужудга келган вазиятни инобатга олиб, туринликлар “Рома” билан музокараларни янада жадаллантирди.
Яна бир нуфузли манба - Sky Sport нашри Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам “Торино”га кўчиб ўтишни истаётганини ва трансферга тайёрлигини тасдиқлади.
Аслида “Торино” ёзги трансферлар вақтида ҳам ўзбек легионерини сўраб, “Рома”га мурожаат қилган эди. Бироқ ярим йил аввал туринликлар бу режани амалга ошира олмаган.
Ҳозир “Рома”да вазият ўзгарган. Жозе Моуриньо олдинги чизиқда асосан Тэмми Абрахам, Андреа Белоттига ишонч билдирмоқда. Пауло Дибала ҳам оғир жароҳатдан қутилиб, сафга қайтди. Стефан Эл-Шаарави ўртоқлик учрашувлардаги голлари билан Жозе Моуриньо ишончига кириб олишни уддалади.
Тез кунларда таркибга “Будё-Глимт”дан олинган ҳужумчи Ола Сольбаккен қўшилади. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо олдинги чизиққа “Барселона”га сиғмай қолган Мемфис Депайни олиб келиш бўйича иш бошлаган.
Табиийки, бу ҳолатда Элдор Шомуродов захирага михланиб қолади. Шундоқ ҳам португалиялик бош мураббий ўз вақтида барча ҳужумчилардан яхши спорт формасида бўлганини намойиш қилган футболчимизга етарли имконият бергани йўқ. Мавсум бошланганидан бери саккизта учрашувда қатнашган Элдор жами 151 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.
Умумий статистикада ҳам шу аҳвол. Элдор Римга келганига бир ярим йил бўлди. Шу пайтга қадар жами 48 та учрашувда қатнашиб, олтита гол ва яна шунча ассист қайд этди. Лекин бу ўйинларнинг аксариятида ҳамюртимиз захирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқада тўп тепган холос.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, Еврокубоклар йўлланмаси учун курашаётган “Торино”да танлов имкони кам. Туринликлар Шомуродовни қўлга киритиш учун римликларнинг талабига кўнишга мажбур.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто барча харидорларга битта талаб қўйган: Шомуродовдек ҳужумчи керакми – 10 миллион евро тўланг!
Агар “Торино” бу трансферни уддалай олмаса, Шомуродовни “Фиорентина”, “Кремонезе” ва “Сампдория” каби клублар кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»