date

Буффон: «Агар спортда адолат бўлса, «Атлетико» ЕЧЛ финалида ғалаба қозониши керак»

Буффон: «Агар спортда адолат бўлса, «Атлетико» ЕЧЛ финалида ғалаба қозониши керак»

«Ювентус» жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон жорий мавсумда ЕЧЛ финалида қайси жамоа ғалаба қозониши кераклиги борасидаги фикрларини билдириб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

«Агар спортда адолат бўлса, «Атлетико» ЕЧЛ финалида ғалаба қозониши керак. 2 йил олдин ҳам улар бунга жуда яқин келишганди.

Мен бунга ишонаман, спортда реванш олиш учун имконият бўлади. Олдиндаги қарама-қаршилик жуда қизиқ бўлади. Чунки, «Реал»да бундай ўйинларда қандай ўйнаш бўйича катта тажриба тўпланган.

Фаворитми? «Реал». Лекин «Атлетико» – ўзининг матонатли ва яхши ташкил қилинган ўйини орқали бу жамоа учун қийин рақиб ҳисобланади.

Улар финалда бу сафар ғалаба қозонишса, ҳайрон бўлмайман. Менга уларнинг аввалги финалда кўрсатган ўйини жуда ёққанди, лекин уларнинг омади чопмаганди», – дейди Буффон.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Буффон: «Агар спортда адолат бўлса, «Атлетико» ЕЧЛ финалида ғалаба қозониши керак»