date
views 1 090

Расман: Криштиану Роналду «Ан-Насср» футболчисига айланди!

Расман: Криштиану Роналду «Ан-Насср» футболчисига айланди!
Фото: Instagram
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клубида давом эттиради.

Бу ҳақида «Ан-Насср» клуби расмий Twitter саҳифаси маълум қилди. Шунингдек, Роналдунинг ўзи ҳам Instagram саҳифасида ушбу маълумотни улашди.

Аввалроқ Криштиану Саудия Арабистони клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолагани хабар қилинганди. Унинг маоши йилига 75 миллион доллар бўлади. Тижорат тўловлари, элчи сифатидаги вазифасидаги даромадлари билан қўшиб ҳисоблаганда футболчи йилига 200 миллион доллар олади.

Роналду ноябрь ойида «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномани бекор қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Криштиану Роналду «Ан-Насср» футболчисига айланди!