18:50 / 01.01.2023
2 604

Осиёга 8,5 та йўлланма берилган 2026 йилги мундиалнинг саралаш ўйинлари қандай форматда ўтказилади?

Осиёга 8,5 та йўлланма берилган 2026 йилги мундиалнинг саралаш ўйинлари қандай форматда ўтказилади?
Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2026 саралаши форматини эълон қилди. 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига Осиё минтақасидан 8+1 та йўлланма ажратилганидан ҳабарингиз бор. Эндиликда, бу йўлланмаларни қандай ўйналиши ва Ўзбекистон терма жамоасини қайси омиллага эътибор қаратиши лозимлиги борсида фикр алмашамиз.

Биринчи босқич

ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та миллий жамоа қуръа ёрдамида 11 та жуфтликка ажратилади ва уй-сафар тизимида ўзаро беллашади. Ғолиблар иккинчи босқичга йўл олади.

Қачон ўтказилади? Бу босқич 2023 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқич

Кейинги босқичда 36 та миллий жамоа иштирок этади (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби). Улар 4 та жамоадан иборат 9 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 18 та) учинчи босқичга йўл олади. Бу термалар бир вақтнинг ўзида Осиё кубоги-2027 йўлланмасини қўлга киритиб бўлади.

Қачон ўтказилади? 2023 йилнинг ноябрь ойида 2 та, 2024 йил март ойида 2 та ва 2024 йил июнь ойида 2 та ўйин ўтказилади.

Учинчи босқич

Бу даврга келиб миллий жамоалар 6 та жамоадан иборат 3 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 6 та) ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади.

Қачон ўтказилади? 2024 йил сентябрь — 2025 йил март.

Cўнгги босқич

Тўртинчи босқичда қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-оффдаги 1 та йўлланма ўйналади. Унда учинчи босқич гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та) 3 та иштирокчидан иборат 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаган миллий жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади. Бунда ғолиб чиққан жамоа бошқа қитъа термаси билан ЖЧ-2026 йўлланмаси учун курашади.

Қачон ўтказилади? Ушбу саралаш босқичи + қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун ўйин марказлашган ҳолда 2025 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.

Нималарга эътибор қаратиш лозим?

Биринчи навбатда ФИФА рейтингимизни яхшилаб боришимиз зарур. Бу мундиал саралашига қуръа ташланган чоғда, асқотади. Сабаби, биз катта эҳитмол билан иккинчи босқичдан курашларга киришамиз. Шундай экан, рейтингдаги ўрнимиз гуруҳда қандай жамоалар билан тўқнаш келишимизни ҳал этиб беради.

Агар 3-босқичда керакли ўринни эгаллай олмасак-да, кейинги босқичда вазиятни қутқариб қолиш имкони мавжуд. Тўғриси, сўнгги босқичга ишни қолдирмаслик шарт. Катта эҳтимол билан биринчи тўғридан-тўғри 6 йўлланма учун курашда Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Япония, Эрон, Австралия жамоалари фаворит.

Бу эшелонга қўшилиб олиш учун Ўзбекистон Қатар, БАА, Таиланд, Ироқ, Сурия, Хитой, Иордания сингари жамоалардан яхшироқ иштирок этиши шарт. Агар, кучли олтиликда бўлишни уддалай олмасак, унда кейин санаб ўтган жамоаларимиз билан 4-босқичда 7 ва 8 йўлланма учун жуда оғир “жанг” қилишга тўғри келади. Яримта имкониятни мундиал чиптасига айлантириш жуда мураккаб эканлигини ҳисобга олсак, терма жамоамиз ишни бу қадар пайсалга солмаслиги шарт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиёга 8,5 та йўлланма берилган 2026 йилги мундиалнинг саралаш ўйинлари қандай форматда ўтказилади?