ОФК расмий саҳифаси 2023 йилда фаолиятида ўсиш кузатилиши кутилаётган ва кейинги авлод юлдузлигига даъвогар 11 нафар истеъдод рўйхатини тузиб чиқди.
Аҳамиятлиси, ундан Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаси вакили, легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ўрин эгаллаган. Вакилимиз "Ньюкасл" вакили Гаранг Куол (Австралия), МЮ футболчиси Зидан Иқбол (Ироқ), "Халл Сити" аъзоси Аллоҳёр Саидманеш (Эрон) каби таниқли тенгқурлари билан бир қаторда эътироф этилди.
ОФК унга қуйидагича таъриф берди: "Иброҳимҳалил Йўлдошев - Ўзбекистон ва "Нижний Новгород"
Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини кузатиб борадиган мухлислар Иброҳимҳалил Йўлдошевни 2021 йилда "Пахтакор"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясида ўтказган ажойиб ўйинларидан сўнг қитъанинг энг истеъдодли ёшларидан бири сифатида эътироф этган.
Ўшандан бери у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 12 та ўйинда майдонга тушди, Россия Премьер лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" жамоасига кўчиб ўтди ва ўз устида ишлашда давом этди.
Февраль ойида 22 ёшга тўладиган Йўлдошев ажойиб истеъдоди билан ажралиб туради ҳамда халқаро миқёсда муваффақият қозонишга ҳаракат қилади". “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»