"Пахтакор" "Насаф" футболчиси билан шартнома имзолади

"Пахтакор" "Насаф" футболчиси билан шартнома имзолади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Саитов фаолиятини "Пахтакор" сафида давом эттирадиган бўлди.

Тез орада 24 ёшга тўладиган ҳимоячи ҳозирга қадар "Насаф" шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада 106 ўйинда 11 гол муаллифи бўлган. Чемпионлар Лигасида 14 баҳсда майдонга тушган. Футболчи ва клуб ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. У эркин агент сифатида тошкентликлар таркибига кўчиб ўтди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар