Элдор Шомуродов январь ойи ичида “Рома”ни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Ўзбек ҳужумчисини ўз сафида кўришни истаётган жамоалар римликлар спорт директори Тьягу Пинто билан музокараларни давом эттирмоқда.
Асосий даъвогар – “Торино” легионеримиз трансфери формуласи бўйича келиша олмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Энди Италия матбуоти Шомуродов учун курашга яна бир клуб қўшилганини ёзмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, “Верона” ҳужум чизиғини ўзбекистонлик футболчи ёрдамида кучайтиришга қарор қилган.
Жорий мавсум “Верона” учун ўта омадсиз кечмоқда. Сальваторе Бокетти шогирдлари 15 та учрашувнинг атиги биттасида ғалаба қозонган ва икки марта дуранг ўйнаган. Жами беш очко билан мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турган вероналикларнинг ҳужум чизиғида кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж катта.
Ҳозирча, “Верона” ҳужумида олти нафар форвард қайд этилган. Бироқ улардан икки нафари ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ. Уч ҳужумчи биттадан гол урган. Асосий тўпурар вазифасини бажариши керак бўлган Тома Анри барча баҳсларда қатнашиб, атиги икки марта рақиб дарвозасига йўл топган холос.
Катта эҳтимол билан Шомуродов “Верона” таклифини қабул қилмайди. Чунки ҳамюртимиз аввал ҳам хавфли зонада бораётган “Кремонезе” чорловига рад жавобини берган эди. Кремонеликлар ҳозир ҳам Элдор учун курашмоқда.
Элдорда танлов имконияти ҳам йўқ эмас. Юқорида номи келтирилган икки аутсайдер ва юқори ўринларга ҳаракат қилаётган “Торино”дан ташқари, “Фиорентина” ва “Сампдория” ҳам легионеримизга ўз таркибидан жой беришга тайёр.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто ўзбек ҳужумчиси римликларга қимматга тушганини инобатга олиб, барча даъвогарларга бир хил талаб қўймоқда. Унга кўра, 27 ёшли ҳужумчини қўлга киритмоқчи бўлган ҳар қандай клуб 10 миллион евро эвазига тўлиқ трансферни амалга ошириши ёки худди шу суммани кейинчалик тўлаб бериш мажбурияти билан келаси ёзгача ижарага олиши шарт.
Элдор Шомуродов “Рома”га ўтганидан бери жами 48 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олти маротаба голли пас узатди. Гарчи ҳужумчимизнинг клубдаги ишлари юришмаётган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида юқори савияда ўйнаб келмоқда.
Яқинда Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси клуб ва терма жамоа миқёсида халқаро учрашувларда энг кўп гол урган футболчилар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Шомуродов 12 та гол билан саккизинчи ўринга лойиқ топилди.
2022 йил давомида Элдор терма жамоа сафида 11 та тўп киритиб, бу кўрсаткич бўйича фақатгина жаҳон чемпиони Лионель Месси (18 та гол) ва мундиаль вице-чемпиони Килиан Мбаппедан (12 та гол) кейин учинчи натижа қайд этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»