
Криштиану Роналду «Ан-Насср» тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди.
Португалиялик футболчи 3 январь куни Саудия клуби билан трансфер масаласини якунлаш бўйича Ар-Риёдга ташриф буюрди. 37 ёшли футболчи тиббий кўрик вақтидаги расмини ижтимоий тармоққа жойлади.

Скрин: Instagram / Роналду
Шунингдек, ҳужумчи тақдимот маросимида ҳам иштирок этди: «Европадаги фаолиятим якунланди. Мен у ерда барча совринни қўлга киритдим, гранд жамоаларда тўп сурдим. Энди Осиёда мени янги чақириқ кутиб турибди.
‘Ан-Насср’ менга ушбу имкониятни тақдим этганидан хурсандман. Мен бахтлиман ва бундан фахрланаман», — дейди Роналду. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар