Фото: Getty Images
Тақдимот маросимидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Роналду Саудия Арабистони ЖЧ-2022да Аргентинани мағлуб этган ягона жамоа бўлганига урғу бериб, футбол ўзгараётганини таъкидлади. У «Ан-Наср» фаолиятидаги сўнгги клуб эмаслиги, унга яна 4та таклиф бўлганини маълум қилди. Майдонга тушишдан аввал эса янги жамоадошлари, жумладан Жалолиддин Машарипов билан ҳам кўришди.
«Барчангизни бу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Мени Саудия Арабистонида ажойиб тарзда кутиб олишди. «Ан-Наср» - мен учун янги чақирув. Бу қарорни қабул қилганимдан хурсандман. Мени янги саргузаштлар кутмоқда. Бу клубга ўтиш қарори ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири бўлди.
Европада кўп нарсага эришдим. Очиғини айтсам, қайси клубга ўтишим борасида ҳамманинг ҳам фикри менга унчалик қизиқ эмас. Европадаги фаолиятим давомида катта клубларда тўп сурдим ва барча совринларни ютдим. Бу ерга келганимдан бахтлиман. Саудия Арабистони чемпионати етарлича кучли ва рақобатбардош турнир. Бош мураббий лозим топса, «Ан-Наср» сафида эртагаёқ майдонга тушишга тайёрман.
Ҳеч ким билмайди аммо, мен айтишим мумкин: олдимда Европанинг бир қатор клубларидан, Бразилия, Австралия, АҚШ ва ҳаттоки Португалиянинг ўзидан бир нечта клуб мени ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилди, аммо мен «Ан-Наср»га сўз бериб бўлгандим. Саудия Арабистонида фақат футбол эмас, бошқа соҳаларнинг ҳам ривожига ҳисса қўшмоқчиман.
Клуб билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган бўлсам-да, «Ан-Наср»га ўтиш – мен учун фаолиятимнинг якуни эмас. Мен шундай қарорни қабул қилдим ва бу ерда катта ўзгаришлар қила олишимга ишонаман ва бунинг масъулияти катта эканини яхши англаб турибман», - дейди Криштиану матбуот анжуманида.
Журналистлар билан учрашувдан кейин Роналду «Ан-Наср» клуби футболчилари билан бирма-бир кўришди. Хусусан, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов билан ҳам қўл билан кўришди.
Шундан сўнг «Ан-Наср» клубининг уй стадиони «Мрсол Парк»да Криштиану Роналдунинг тақдимот маросими ўтказилди. Ўйингоҳга 30 мингдан ортиқ томошабин йиғилди.
37 ёшли португалиялик юлдуз мухлислар ҳайқириғи остида майдонга тушиб, ёш ўйинчилар билан суратга тушди, томошабинларга имзоси қўйилган тўпларни улашди. Тақдимот якунида эса оила аъзоларини ҳам стадионга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ар-Риёд клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Унга кўра, клубда йиллик 200 миллион евродан кўпроқ ҳақ олиши хабар қилинган. Португалиялик юлдуз «Ан-Наср»да Жалолиддин Машариповга тегишли бўлган 7-рақамни танлаган. Ўзбек футболчиси эса 77-рақамни танлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»