Иқтидорли футболчи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни Қаршининг "Насаф" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу хусусидв "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унда ёзилишича, қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиси, икки карра Осиё чемпиони, мухлислар таъбири билан айтганда Қўқонлик “Месси”, Жавоҳир Сидиқов келаётган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Бу борада ҳар икки клуб раҳбарлари ўзаро келишувга эришдилар. Жавоҳирга Cуперлиганинг кўплаб жамоаларидан таклифлар бўлди. Бундай футболчини ҳар қандай жамоа ҳам ўз сафида кўришни исташи аниқ.
Шунингдек, хабарда яна шундай дейилади: "Бу хабар кўпчилик мухлисларимизга ёқмаслиги табиий. Лекин биз Жавоҳир Сидиқовнинг даражасини ушлаб туриш, унга ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш имконини тақдим қилиш ҳамда мамлакатимиз терма жамоасига номзод футболчи эканлигини ҳисобга олиб мана шундай қарорга келдик.
Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери бўйича барча ҳуқуқлар “Қўқон-1912” жамоасида сақланиб қолади. Умид қиламизки, Жавоҳир янада тажрибасини ошириб, янги жамосида ҳам ўз ўйинлари билан барчамизни хурсанд қилади. Жавоҳир Сидиқов учун “Қўқон-1912” жамоасининг эшиклари доим очиқ бўлади", - дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»