Рапид ва блиц бўйича Олмаотада (Қозоғистон) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ҳумоюн Бекмуродов ҳаммани ҳайратга солди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
12 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Уэльс вакили Элижаҳ Эвереттга қарши ўйини дурранг билан якунланиши кутилаётган эди. Бироқ ўйинни Ҳумоюн ўзининг чиройли ғалабаси билан якун ясашга муваффақ бўлган.
“Қизиқ жиҳати, Эверетт ўз мағлубиятини англашга ҳам улгурмай қолди ва бу ҳолат дунё шахмат ихлосмандларининг эътиборини тортди”, - дея ёзади Саъдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил февралида Ҳумоюн Бекмуродов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) спорт устаси унвонига сазовор бўлган эди. Шунингдек, у Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Open12" гуруҳида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича кумуш медал соҳиби бўлган эди.
Ҳумоюн Бекмуродов, Элижаҳ Эверетт, Жаҳон чемпионати, Шахмат “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди