17:05 / 08.01.2023
318

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан хориж йиғинига жўнаб кетган. Футболчи клубда қоладими?

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан хориж йиғинига жўнаб кетган. Футболчи клубда қоладими?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов анча вақтдан бери жамоасиз. У 2022 йилнинг кузида эркин агентга айланганди.

Футболчи шундан сўнг "Навбаҳор"га келиб спорт формасини ушлаб туриш мақсадида “лочинлар” лагерида машғулот ўтказаётганди. У бир неча кун аввал "Навбаҳор" билан бирга Туркияга жўнаб кетди. Кўпчилик унинг "лочинлар" аъзосига айланиши борасида фикр билдирмоқда. Аммо бу Ўрунов клуб билан шартнома имзолайди, дегани эмас.

Остон Туркияда хориж клубларининг кўригида бўлади. Катта эҳтимол Россия жамоаларида. Ўша ерда Остон Ўрунов янги жамоасига эга бўлиши мумкин.

2022 йилнинг ёзида "Навбаҳор" томонидан футболчига қизиқиш бўлганди. Бироқ унинг маоши сабаб келишув амалга ошмаганди. Остоннинг "Спартак" клубида йилига 600 минг евро маош олган. Наманганликлар эса унга йилига 100 минг евро маош беришга тайёрлигини билдирган. Аммо Остон ижарага кетган тақдирда ҳам маоши қисқартирилишини истамаяган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан хориж йиғинига жўнаб кетган. Футболчи клубда қоладими?