“Коринтианс” клуби президенти Дуилио Монтейру Алвес португалиялик ҳужумчи Кириштиану Роналдуга шартнома таклиф қилганини билдирди.
- Яқинда Роналду “Ан-Наср”га ўтганидан кейин Бразилиядан таклиф бўлганини айтди. Бу “Коринтианс” чорлови эди. Биз узоқ вақт музокара олиб бордик. Трансферни амалга ошириш қийинлигини билардик, лекин бир уриниб кўрдик.
Бир неча марта футболчининг агенти Жорже Мендеш билан гаплашдик.
Биз берган шартномага кўра, Роналдуга “Манчестер Юнайтед”да олган миқдорда маош таклиф қилинган эди. Бу катта сумма. Бироқ, “Ан-Наср” бундан 20 баравар кўп пул таклиф қилиб, Роналдуни олиб кетди, - деди Дуилио Монтейру Алвес.
Маълумки, португалиялик юлдуз саудияликлар билан шартнома имзолаганидан кейин ҳар мавсум учун 200 миллион евро атрофида маош олиши эълон қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»