Халқаро шахмат федерацияси 2023 йилнинг илк ойида FIDEнинг 100 нафар энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингдан 3 нафар ўзбекистонлик шахматчи ҳам жой олди.
Жумладан, Нодирбек Абдусатторов 2 713 очко жамғарган ҳолда 30-қаторда қайд этилган бўлса, Рустам Қосимжонов 2 678 очко билан 61-ўринда кўриниш берди. Шунингдек, яна бир Жавоҳир Синдоров 2 654 очкога эга бўлган ҳолда рўйхатнинг 94-поғонасини банд этиб турибди.
Рейтингнинг энг юқори қисмида нидерландиялик Магнус Карлсен(2 859), хитойлик Лижен Дин (2 811), россиялик Ян Непомнящий (2 793), Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алириза Фируджа (2 785), АҚШ байроғи остида ўйнаётган Хикару Накамура (2 768) каби шахматчилар боришмоқда.
Шунингдек, FIDE эълон қилган дунёнинг энг кучли ёш шахматчилар рейтингида Нодирбек Абдусатторов 4-ўриндан, Жавоҳир Синдоров 9-ўриндан жой олган бўлса, ёш қизларнинг юзталик рўйхатида истеъдодли шахматчи қиз Умида Омонова (2 155) 65-ўринда, Афрўза Ҳамдамова (2 143) 72-ўринда қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»