
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал журналистнинг ўз келажаги бўйича сўраган саволига жавоб қайтаришни истамади, дейилади "Кун" нашрида.
«Йўқ, йўқ, барчаси тугади», – деган ван Гаал меҳмонхонадан чиқиши вақтида ўзини тўхтатган Sky Sports мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, ван Гаал «МЮ»ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Кеча клуб унинг бошқарувида 12 йилдан буён илк марта Англия Кубогида ғолиб бўлганди.
Бундан олдинроқ, «Манчестер Юнайтед» душанба куни ван Гаални ишдан бўшатиши, сешанба куни эса жамоага «Челси»дан кетганидан буён ишсиз юрган Жозе Моуриньо янги бош мураббий сифатида тайинланиши ҳақида хабар берилганди.
[media=https://youtu.be/hxo1N8OlU0E] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар