«Шальке» футболчиси Нойштедтер Россия паспортини олиш учун Германия фуқаролигидан воз кечди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Шальке» футболчиси Нойштедтер Россия паспортини олиш учун Германия фуқаролигидан воз кечди

Спорт 23-05-2016, 12:00 700
«Шальке» футболчиси Нойштедтер Россия паспортини олиш учун Германия фуқаролигидан воз кечди

«Шальке» жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Нойштедтер Германия фуқаролигидан воз кечган. ТАСС агентлиги хабарига кўра, у Россия паспортини олиш учун шундай қарорга келган, дейилади "Кун" нашрида.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий томонидан Европа чемпионатида қатнашадиган футболчилар рўйхатига киритилганди. Слуцкий ва Россия спорт вазири Виталий Мутко бир неча марта футболчининг Россия паспортини олиш масаласи яқин вақт ичида ҳал бўлишини билдирган.

Германия қонунчилигига кўра, бошқа мамлакат фуқаролигини олган германияликлар немис паспортидан маҳрум бўлади.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.