Холанд сўнгги ўйинларда ўзига ярашмайдиган статистика қайд этмоқда

Холанд сўнгги ўйинларда ўзига ярашмайдиган статистика қайд этмоқда
"Манчестер Сити" юлдузи Эрлинг Холанд анча ёмон статистика қайд этмоқда.

Гап шундаки, норвегиялик ҳужумчи АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши беллашувда майдонни голсиз тарк этди. Бутун ўйин давомида у атиги 2 бор де Хеа постига зарба берди.

Бу ёш форвард учун рақиб дарвозаси ишғол этилмаган кетма-кет учинчи баҳс сифатида тарихга кирди. Аввалроқ, у "Саутгемптон" ҳамда "Челси" жамоаларига қарши учрашувларда ҳам гол ура олмаганди.

22 ёшли Холанд жорий мавсум "шаҳарликлар" либосида барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушди. Бу беллашувларда у ўз ҳисобига 33 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар