00:36 / 15.01.2023
440

Шацких "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинига кимларни жалб қилди?

Шацких "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинига кимларни жалб қилди?
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" 13-27 январь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтадиган йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Максим Шацких бошчилигидаги жамоа бугун эрталаб Тошкентдан Анталияга учиб кетди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича йиғинга қуйидаги футболчилар чақирилган:

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Отабек Боймуродов, Никита Шевченко.

Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Шаҳзод Азмиддинов, Абубакр Ашуров, Дилшод Саитов, Достон Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Суннат Поёнов, Кирилл Тодоров.

Ярим ҳимоячилар - Драган Черан, Диёр Холматов, Аббос Файзуллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Беҳруз Асқаров, Шаҳриёр Жабборов, Гиорги Папава, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Шаҳзод Раҳматуллаев, Азиз Турғунбоев.

Ҳужумчилар - Пшемислав Банашак, Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов.

Эслатиб ўтамиз, "шерлар" ушбу йиғин давомида учта назорат ўйини ўтказади:

16 январь Пахтакор - Днепр-1 (Украина)
20 январь Пахтакор - Вадуц (Лихтенштейн)
26 январь Пахтакор - Младость ГАТ (Сербия)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шацких "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинига кимларни жалб қилди?