22:38 / 16.01.2023
292

"Бунёдкор" Абу Дабидаги илк ўртоқлик учрашувда мағлуб бўлди

"Бунёдкор" Абу Дабидаги илк ўртоқлик учрашувда мағлуб бўлди
"Қалдирғочларимиз" бугун Абу Даби йиғинидаги илк назорат ўйинида майдонга тушди. Тошкентликларнинг рақиби БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси бўлди. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. "Ал Ваҳда"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Фокундо Крузский захирадан майдонга тушиб, 67-дақиқада мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Бунёдкор" 1:0
Гол: Фокундо Крузский, 67 - 1:0.
"Ал Ваҳда": Муҳаммад Ал Шамси, Лукас Пеминта, Фарис Жума, Абдуллоҳ Ал Харби, Рубин Филипп, Аллан, Абдуллоҳ Ҳамад, Адриан Силва, Таҳноон Ал Зааби, Хуан Лука, Педро.
"Бунёдкор": Суҳроб Султонов (Муҳаммад Юсуф Собиров), Музаффар Олимжонов (Фарҳод Ўткиров; Умид Султонов), Авазбек Ўлмасалиев (Абдуллоҳ Омоналиев), Жасур Ёқубов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Даврон Эргашев (Александр Зевадинов), Диёр Жалолиддинов (Наримон Аҳмаджонов), Акбар Исматуллаев (Азиз Тўлқинбеков; Муҳаммадайюб Омонов), Суҳроб Иззатов (Муҳаммад Сафо Фозилов), Расул Йўлдошов (Оллоберган Каримов; Билол Туплиев), Игор Иванович (Шерзод Мирзажонов), Жасур Ҳакимов (Усмонали Исмоналиев).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" Абу Дабидаги илк ўртоқлик учрашувда мағлуб бўлди