
Жалолиддин Машарипов ўйнаётган “Ан-Наср” клуби Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олганидан кейин Европанинг яна бир неча машҳур футболчиларига таклиф билан чиқди.
Foot Mercato нашрининг хабар беришича, саудияликлар “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани ҳам ўз сафига чорлаган. Бироқ, франциялик ҳужумчи фаолияти яна бир карра Роналду билан бирга ўйнаш имкониятини қабул қилмади.
35 ёшли тўпурар фаолиятини Мадртдда давом эттиришни режалаштирган. У айни пайтда амалдаги шартномасини 2024 йилнинг ёзигача узайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Ан-Наср” мутасаддилари ПСЖдан Серхио Рамос, “Реал”дан Лука Модрич ва “Барселона”дан Серхио Бускетсга алоқага чиқиб, уларни Роналду ортидан клубга келишга чақирган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.