“Рома” ҳимоясининг етакчиси Крис Смоллинг мавсум якунланиши билан “Ювентус”га ўтиб кетиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда Tuttosport нашри.
Турин клуби ишончли ўйнай оладиган марказий ҳимоячи қидирмоқда ва 33 ёшли англиялик футболчини бу позиция учун муносиб номзод сифатида тан олди. Қолаверса, ёзда Смоллингни эркин агент сифатида текин олиш имкониятини “Ювентус”га жуда маъқул келмоқда.
Криснинг римликлар билан келишуви мавсум охирида тугайди. “Рома” унга икки йиллик шартнома берган, лекин маошни пасайтиргани учун Смоллинг ҳужжатни имзолашдан бош тортди.
Таъкидлаш жоизки, Смоллинг олдида “Интер” варианти ҳам бор. Бундан ташқари, Англия премьер-лигасининг бир неча жамоаси тажрибали ҳимоячини ватанига қайтаришга тайёр турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»