Милан шаҳрида “Рома” ва “Торино” спорт директорлари Тьягу Пинто ва Давиде Ваньятти ўзаро учрашиб, ҳамкорликнинг турли масалалари, хусусан Элдор Шомуродовнинг трансфери борасида музокара олиб боргани ҳақида хабар қилинган эди.
Музокара бўлганини “Торино” мутасаддилари тасдиқлади ва Давида Ваньятти “Биз учрашиб, ўзаро алоқаларимизни дўстона тарзда муҳокама қилдик. Бир қанча деталларни гаплашиб олдик. “Рома” билан ажойиб алоқаларга эгамиз. Шу боис, яқин кунларда янгиликлар бўлишини кутяпмиз. Биз бир пайтнинг ўзида бир неча жараёнларни кузатиб боряпмиз. Хусусан, Элдор Шомуродов трансфери ҳам шулар жумласидан. Ҳозир трансферни амалга ошириш ҳақида бош қотиряпмиз. “Рома” қаршимида молиявий фэйр-плей билан боғлиқ бир неча тўсиқлар бор”, - деди.
Унинг гапларидан туринликлар ўзбек ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишдан умид узмаганини пайқаш қийин эмас. Бироқ, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто масалага бошқача тус берди.
Италия футболини ёритиб бораётган Tuttomercatoweb нашри журналистлари португалиялик мутахассисдан Шомуродовнинг “Торино”га трансфери бўйича музокара натижаларини алоҳида сўради.
Манба Пинто бу қисқа ва лўнда қилиб: “Шомуродовга ҳеч қандай келишув йўқ!”, деб жавоб қилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Торино” анчадан бери ўзбек ҳужумчиси трансфери бўйича Тьягу Пинто билан музокара олиб бормоқда. Туринликлар ҳамюртимизни мавсум охиригача бир миллион еврога ижарага сўраяпти. Кейин улар Элдорнинг натижаларига қараб, ёзда уни 12 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто янги олинадиган футболчиларга жой очиш мақсадида клубдан ўйинчи олмоқчи бўлган ҳар қандай харидорга трансфер бадал пулини тўлиқ тўлаш ёки ёзда тўлаш мажбуриятини олишни талаб қилмоқда.
Элдорнинг ўзи А Серия жамоалари орасида мусобақа жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалардан келган чорловларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ. Шомуродовга “Торино” варианти жуда маъқул келган ва ҳамюртимиз шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди.
Ҳозирча, Италия чемпионатининг яна бир жиддий жамоаси – “Фиорентина” ҳам ўзбек ҳужумчисига ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу клубга ҳам “Торино” сингари аниқ талаб қўйилади.
Бундан ташқари, Шомуродовга Испаниянинг “Вальядолид” ҳамжа Франциянинг “Лилль” клубларидан қизиқиш бор. Францияликлар тўлов масаласида “Рома” спорт директори талабини бажаришга тайёр.
“Лилль” 13 миллион евролик таклиф билдиргани ҳақида маълумотлар чиқа бошлади. Бироқ, Италия матбуоти Шомуродов А Сериядан четга чиқмоқчи эмаслигини таъкидламоқда. Ҳамюртимиз худди шу важ билан ёзда Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Франция ва Англиядан бўлган қизиқишларни ҳам жавобсиз қолдирган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»