“Торино” спорт директори Давиде Ваньятти “Рома”даги ҳамкасби ТЬягу Пинто билан Милан шаҳрида учрашиб, ўзаро алоқаларни муҳокама қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Икки томон асосий масала – Элдор Шомуродовнинг Турин клубига трансфери бўйича ҳам музокара олиб борган.
“Торино” мутасаддилари ўзбек ҳужумчини олиш ҳаракатларини давом эттиришини билдирди. Тьягу Пинто эса, келишув бўйича ҳеч қандай янгилик йўқлигини таъкидлади.
Италиялик журналистлар музокаранинг деталларини аниқлаштириб, мухлислар эътиборига ҳавола қилишда давом этмоқда.
Хусусан, улар Элдор Шомуродовнинг “Торино”га трансфери нега амалга ошмаётганининг сабабини аниқлади.
Corriere dello Sport нашри журналисти Ж.Алипрандининг маълум қилишича, “Торино” спорт директори Вадиве Ваньятти римликлар вакили Тьягу Пинто билан учрашув чоғида Элдор Шомуродовни мавсум охирига қадар ижарага юборишни ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини беришни сўраган. Ваньятти агар туринликлар мавсум якунига кўра, Европа лигасига йўлланма олса ёки ўзбек форварди чемпионат давомида ўнта гол урса, клуб уни тўлиқ сотиб олишини маълум қилган.
Бироқ, манбалар “Торино” раҳбариятининг бу таклифи Тьягу Пинтога умуман ёқмаганини ва у келишувни қабул қилмаганини тасдиқлади.
“Торино” анчадан бери Шомуродов учун курашда асосий фаворит номини сақлаб келаётган эди. Бироқ, Миландаги учрашувдан кейин вазият ўзгаргани айтилмоқда.
Ҳозир Франция чемпионати вакили “Лилль”нинг имкониятларини юқори баҳоланмоқда. Бу жамоани бошқараётган португалиялик мутахассис Пауло Фонсека ўз ҳамюрти Жозе Моуриньодан олдин “Рома” футболчиларига устозлик қилган.
Фонсека “Рома” билан алоқаларини ишга солиб, Шомуродов трансферини амалга оширишга ишонмоқда. Аслида французлар таклиф қилаётган 13-14 миллион евролик бадал пули римликларни ҳам тўлиқ қониқтиради.
Бу борада масала Элдор Шомуродовнинг ўзига бориб тақалади. Трансфер амалга ошиши учун ҳужумчимиз Францияга кўчиб ўтишга розилик бериши керак. Элдор эса, аввал ҳам бир неча маротаба А Серияда қолишини таъкидлаган.
Элдорнинг трансфери амалга ошишига унинг нархи ҳам таъсир қилмоқда. Аниқроғ айтганда, римликлар 2021 йилнинг ёзида легионеримизни қўлга киритиш учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган.
Ҳозир Элдорнинг нархи анча арзонлаб кетган. Тьягу Пинто моддий зарарни камайтириш учун ҳужумчини 10-12 миллион евро атрофидаги суммага сотиб юбормоқчи. Аксарият жамоалар бир ярим йилдан бери захирада ўтирган футболчи учун бирданига шунча пул сарфлашга кўнмаяпти.
Италияда қишки трансферлар ойнаси ёпилишига ўн кундан ортиқ вақт бор. Вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин. Демак, кузатишда давом этамиз... “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади