
Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2022 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Суперлигаси жадвалда 57-ўринни банд қилди (297 очко). Бу Осиё миқёсидаги 4-кўрсаткич ҳисобланади. Қитъада фақат Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони чемпионати биздан юқорида жойлашган.
Умумий рейтингда БАА, Қатар, Украина ва Россия лигаси Ўзбекистон чемпионатидан пастроқда қайд қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил якунида ишлаб чиқилган рейтингда Ўзбекистон Суперлигаси жаҳонда 66, Осиёда 5-ўринда бўлган эди.
Манба: pfl.uz
Футбол ТарихиЎзбекистон СуперлигасиIFFHS РейтингОсиё ЧемпионатлариЖанубий КореяЯпония Чемпионати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар